Ўзбекистон: Президент Мирзиёев ҳам хавотирини яширмаяпти, ечим борми?

Mirziyoyev va xarita kollaji.

Сурат манбаси, Rasmiy/Kremlin.ru/BBC

Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Ўзбекистон саҳролашиш энг жадал кечаётган ерлари ишдан чиқиб бораётган ва сув камайиб кетаётган мамлакатлардан.

Тўғри, ҳозир дунё бўйлаб шўрланиш, сувсизлик ва чўллашиш инсонлар ҳаётига, мамлакатлар келажагига таҳдид қолмоқда.

Аммо айнан Ўзбекистон учун бу ҳодисалар қанчалик йирик таҳдид ва унга қарши мамлакат нима қила олиши мумкин?

Иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги, чўллашиш ва ерларнинг ишдан чиқиши Ўзбекистон ва Марказий Осиёга қандай таъсир қилаётгани борасида ушбу видеони кўринг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатлари аллақачон мамлакат раҳбариятини ҳам хавотирга сола бошлаган.

"Иқлим муаммолари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурди" - деганди БААда ўтган Иқлим Ўзгариши Анжуманида гапирган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Иқлим ўзгариши минтақада, хусусан, Ўзбекистонда фақат бир-икки жиҳати билан намоён бўлмайди.

Унинг аломатлари ҳам, оқибатлари ҳам турли туман ва кенг қамровли.

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Дейлик, ҳаво ҳарорати исиб кетиши, сувсизлик, музликлар эриши, мавсумий селлар, чанг-қум бўронлари, унумдор ерларнинг ишдан чиқиши ва саҳролашиш кучайиши каби бир нечта омиллар бугун Ўзбекистон юз тутадиган воқеликлардир.

Оқибатлар сифатида эса яшаш шароитлари ёмонлашиши, энергия истеъмоли ортиши, муҳожирот кучайиши, камбағаллик, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид ва инсонлар саломатлигига салбий таъсир эҳтимолларини санаб ўтиш мумкин.

Ўзбекистоннинг қўрқувлари эса асоссиз эмас.

Ҳатто бой давлатлар ҳам иқлим ўзгариши оқибатларини тўлиқ ҳал этишга қийналишмоқда.

Ёнғинлар, ишдан чиқаётган экин майдонлари Европада ҳам, Африка ё Осиёда ҳам миллионлаб инсонлар ва жониворлар ҳаётига, табиатдаги мувозанат ҳамда давлатлар хавфсизлигига раҳна солмоқда.

Чунки айни жараёнлар озиқ-овқат камайиб, қимматлашишини, камбағаллик ва миграция кучайишини англатади.

Давлатлар эса бу оқибатларга қарши курашиш учун янада кўпроқ маблағ сарфлашлари зарур бўлади.

Шундоқ ҳам Орол денгизи қуришидан азият чекаётган ва бой давлатлар қаторига кирмайдиган Ўзбекистон учун айни жараён қандай кечиши мумкин ва мамлакат ушбу янги муаммоларга ечим топишга қодирми?

Умид илм-фандами?

Olim Baxtiyor Rasulov

"Тупроқ шўрланиши бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё ва Ўзбекистонда ҳам интенсив кетмоқда. Бу салбий ҳолатни тўхтатиш учун эса янгича усуллар керак" - дейди ўзбекистонлик олим Бахтиёр Расулов - "Сабаби, минерал ўғитларни қўллаш ҳам тупроқдаги шўрланишни оширади.

Олимга кўра, жаҳонда иқлим ўзгариши дунё мамлакатларига, иқтисодларга жуда катта босим ташламоқда ва янги талабларни қўймоқда. Ўзбекистон ҳам бу ўринда истисно эмас.

"Сув ресурсларининг камайиши, қишлоқ хўжалигида, яшил оламда вирусли ва замбуруғ табиатли касалликларнинг авж олиши, ўсимликларнинг озуқаларни ўзлаштиришида узилишлар юзага келиши - глобал иқлим ўзгариши таъсири ҳисобланади".

Ўзбекистон шароитида касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг таркиби ва биологияси, хусусиятлари ҳам ўрганилган.

Мутахассис, хусусан, замбуруғлар, вируслар ва бактерияли касалликлар алоҳида-алоҳида ўрганлиши заруратини урғулайди.

BBC
Tuproq sho‘rlanishi butun dunyoda, xususan, Markaziy Osiyo va O‘zbekistonda ham jadal ketmoqda. Bu salbiy holatni to‘xtatish uchun esa yangicha usullar kerak.
Baxtiyor Rasulov
Olim

Касалликлар кўпайганми?

Олимнинг таъкидлашича, бу касалликларга қарши курашиш учун иқлим ўзгариши шароитида ўсимликларнинг иммунитетини ошириш масалалари туради.

"2000-йиллар бошида глобал иқлим ўзгаришининг ўсимлик ва микроорганизмларга таъсири борасида фундаментал тадқиқотлар эълон қилинган" - дейди Бахтиёр Расулов.

"Ушбу тадқиқотларга мувофиқ, микроорганизмлар ўсимликларга қараганда (иқлим ўзгаришига) тезроқ ва самаралироқ мослаша олиши аниқланди".

Мутахассиснинг таъкидлашича, айни тадқиқот эндиликда ҳаётда кузатилмоқда.

"Ўсимликлар глобал иқлим ўзгаришига секин мослашаётган бўлса, вирусли, замбуруғли ёки бактерияли ҳолатларда мослашиш жадал кетмоқда. Бу бугунги кунда кўринаётган реал воқелик"

"Қишлоқ хўжалигимизда касаллик кўп"- дейди олим - "Бу ўтган 20 йил давомида кузатилиб келинаётган бўлса, охирги йиллари жуда авж олиб кетди".

"Икки асосий экинимиз - ғўза ва буғдойда жуда кўп касалликлар учрамоқда".

Олим буни жаҳондаги иқлим ўзгаришининг Ўзбекистонда рўй бераётган бир таъсири сифатида кўради.

Унинг айтишича, илгари нисбий намлик кам бўлган чўл ҳудудларида замбуруғли касалликлар деярли учрамаган.

"Эндиликда марказий Фарғона чўл туманларида ҳам бундай касалликлар кенг кузатилмоқда".

Тузли тупроқ, заҳарли саҳро

Олим сўнгги йиллари кенг тарқалган ва кўп учрайдиган иккита касалликни айтади.

"Ғўзада илдиз чириш касаллиги оммавий тус олмоқда ва фузариоиз барги қуриши кузатилади".

Мазкур ҳолатлар қишлоқ хўжалиги зиммасига янги вазифаларни юклайди.

"Бундай шароитда айни масалаларни танқидий кўриб чиқишимиз керак, чунки олдинги анъанавий усуллар иш бермаяпти дейди" - дейди Бахтиёр Расулов.

Унинг айтишича Ўзбекистон тупроқлари қаттиқ.

"Тупроғимизда эримайдиган калций ва магний карбонатлар бор" - тушунтиради олим - "Ушбу икки тузнинг умумий миқдори 9-10 фоизгача боради. Бу жуда катта кўрсаткич".

"Шу боис тупроқлар қотиб қолади. Қаттиқ тупроқда эса уруғнинг унувчанлиги паст бўлади ва ўсимлик ривожланиши ўта қийин кечади".

Олимнинг тушунтиришича, қаттиқ тупроқда ҳаво ҳам яхши айланмайди.

"Ўсимликлар илдизи эса нафас олиши керак. Қаттиқ тупроқда сув ҳам яхши ҳаракатланмайди ва шу асно озуқа ҳам яхши етиб бормайди".

Мутахассисларга кўра, зарурий чоралар кўрилмаса, вазият оғирлашиб боради ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги таҳдид остида қолишин мумкин.

(Бахтиёр Расуловбилан суҳбат 2025 йили ёзиб олинган).

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Дарҳақиқат, иқлим ўзгариши Ўзбекистонда деҳқончилик қилиш ва озиқ-овқат етиштириш жараёнларини мураккаблаштириб бориши мумкин, деган хавотирлар янграй бошлаган.

Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдаги суғорма деҳқончилик қилинадиган майдонларнинг ярмига яқини тупроқ тузланишига ёки шўрланишга учрамоқда.

Бу сув истеъмолига, турли минерал ўғитлар ишлатишга ҳам боғлиқлиги айтилади.

Яйловлар масаласи ҳам ўткир туради ва табиийки, айни ҳолат гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг нархига таъсир этмай қолмайди.

Тупроқ шўрланиши ва ҳатто ишдан чиқиб бориши, саҳролашиш каби ҳолатларга қарши курашиш эса бир неча юз миллион долларлик қўшимча сарф-харажатларни англатиши мумкин.

Бу эса қишлоқ хўжалигини юритишни қийинлаштириб, маҳсулот таннархини ҳам оширадиган омилдир.

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудлари Қизилқум саҳроси ва қуриган Орол денгизи ўрнида пайдо бўлган Оролқум саҳросига тўғри келади.

Оролқум пахтазорлардан чиққан заҳарли кимёвий ўғитларга тўла ва ҳар йили шамол бу заҳарли чангларни учириб, атрофга тарқатади.

Ўзбекистон ҳозир заҳарли чанг-тўзонни тутиш учун денгиз тубида саксовулзорлар яратишни бошлаган.

Аммо қуриган денгиз тубини дарахтлар билан тўлиқ қоплаш учун узоқ йиллар вақт керак бўлади.

Айни пайтда, мамлакатда чўллашиш ҳам жадаллиги айтилади. Ҳар йили янгидан-янги унумдор ерлар яроқсиз аҳволга келади.

Иқлим ўзгариши эса аксар саҳродан иборат, сув тақчил, унумдор ерлар кам ва улкан Овросиё текислиги марказида жоуйлашган минтақада анчайин оғриқли ва оғир кечиши мумкин.

Эслатма: Мақоладаги ташқи ҳаволалар мазмуни учун BBC масъул эмас.