Украина: Россиялик журналист Аркадий Бабченконинг «ўлими» қандай содир бўлган эди?

The faked murder scene, and Arcady Babchenko alive afterwards
    • Author, Жонаҳ Фишер
    • Role, Би-би-си, Киев
  • Published
Presentational white space

«У менга биттасини ўлдириш керак ва бу ишни амалга ошириш учун ҳар қандай молияни бўйнига олишни истовчи одамлар борлигини айтди.»

Сиз унга нима деб жавоб қайтардингиз?

«Рози бўлдим, албатта… Бундай сўровни рад этсам, ўзимнинг ҳаётим хавф остида қолиши мумкин эди.»

Presentational white space

Машинамда мен билан ўтирган малласоч бу эркакнинг исми Олексий Тсймбалиук ва у россиялик журналист Аркадий Бабченконинг «қотили».

Бир вақтлар руҳоний бўлган Тсймбалиук Украина махфий хизматининг журналист Бабченко «ўлими» саҳнасида бош рольни ижро этган. Махфий хизмат бу амалиётни қотилликнинг олдини олиш учун уюштирилган қотиллик, деб атаган эди.

"Мен Аркадий Бабченконинг қотилиман," дейди Тсймбалиук кулганча менга қўл узата туриб.

Oleksiy Tsymbaliuk
Presentational white space

2018 йил май ойининг сўнггида россиялик журналист Аркадий Бабченконинг отиб кетилгани ҳақидаги хабар бутун дунёни ларзага солди.

Бабченко Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири бўлиб, унинг қонга беланган «жасади» Киевда топилганда кўпчилик бу ишда Россиянинг қўли борлигига шубҳа қилмаган эди.

Англияда заҳарланган ота-бола Скрипаллар ҳали ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаган эди ва, ҳатто, Бабченко билан бўлган ҳодиса бир неча соат ичида БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳам муҳокама қилинди.

Бироқ орадан бироз вақт ўтиб, ҳеч ким кутмаган воқеа содир бўлди.

«Ўлими»дан 24 соатдан сўнг Аркадий Бабченко воқеа юзасидан ташкилланган матбуот анжуманида пайдо бўлди.

Arkady Babchenko

Сурат манбаси, Getty Images

Presentational white space

Ўлим саҳнаси Россиянинг сиёсий қотилликларга аралашувини очиш мақсадида Украина хавфсизлик хизмати - СБУ томонидан ташкилланган эди. Би-би-си ушбу воқеанинг энг нозик томонларини ўрганиб чиқиб, тафсилотларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилди.

Presentational section break

Ёлланма қотил

Агар Олексий Тсймбалиук таклифга рози бўлмаганда Бабченко ростдан ҳам ўлим топган бўлар эди.

Facebook'даги суратлар Тсймбалиукнинг ёрқин ҳаёт кечирганидан ҳикоя қилади: уларнинг бирида Тсймбалиукни руҳоний кийимида, бошқасида эса ҳарбий қиёфасида кўриш мумкин.

У Украина шарқида россияпараст айирмачиларга қарши жанг қилган кўнгилли бўлинмалар сафида бўлган.

Oleksiy Tsymbaliuk
Presentational white space
Oleksiy Tsymbaliuk
Presentational white space

2018 йил апрел ойининг бошида Шарқий Украинадан Борис Ҳерман исмли қурол ишлаб чиқарувчи эски таниши Тсймбалиук билан боғланади.

"Ҳерман, асосан, руслардан иборат баъзи одамларни йўқ қилиш лозимлигини айтди," дейди у.

"Ҳерман улар Украинага қарши фаолият юритаётгани, улар бизнинг душманларимиз эканлиги, шу сабабдан улар йўқ қилиниши лозимлиги ва баъзи одамлар бу ишни амалга ошириш учун пул тикканини айтди."

«Мен таклифга рози бўлдим, албатта» давом этади Тсймбалиук.

Borys Herman
Сурат тагсўзи, Борис Ҳерман
Presentational white space

Тсймбалиук зум ўтмай биринчи нишон ҳақида маълумот ола бошлади.

Аслида, Тсймбалиук Ҳерман билан учрашув тафсилотларини ўша заҳоти СБУга етказган эди.

"Биз Тсймбалиук билан ишлай бошладик," сўзлайди СБУ раҳбари Васил Ҳритсак.

Ҳритсак СБУ анчадан бери Ҳерманнинг фаолиятини кузатиб келгани ва уни Украина ичида россияпараст ҳаракатларни амалга оширувчи шахс сифатида ҳисоблаганини маълум қилади.

"Биз Тсймбалиукга бундай ҳолатда қандай ҳаракат қилиш, режа ҳақида янада кўпроқ маълумот йиғиш учун нималар қилиш лозимлигини тушунтирдик," дейди Ҳритсак.

Presentational white space
Presentational section break

Депозит

Шу вақтдан бошлаб Тсймбалиук Ҳерман билан барча алоқаларни ёзиб ола бошлайди.

"Мен ишим учун $30,000 сўрадим. Ҳерман пиволар учун яна $10,000 қўшишини айтди," кулади Тсймбалиук.

Пулнинг биринчи қисми савдо марказларидан бирининг ташқарисига машинада етказиб берилади. СБУ тавсияси билан Тсймбалиук бор учрашувни яширинча тасвирга олади.

Оммага тарқатилган видеотасвирда икки эркак пулни қандай санашни муҳокама қилаётганини эшитиш мумкин.

Тсймбалиук буюртма қотиллик учун пулнинг биринчи қисмини олганидан сўнг СБУ қурбон - Аркадий Бабченко билан боғланишга қарор қилади.

"Биз Украина ичида бир неча бўлинмалар борлиги, [Бабченкони] ўлдириш бошқа сиёсий қотилликлар учун тайёргарлик эканлиги ҳақида маълумот олдик," дейди СБУ раҳбари.

Vasyl Hrytsak
Presentational white space

«Фақатгина жиноятни саҳналаштириш орқали навбатдаги қурбонлар ва жиноятчиларнинг келгуси режалари тўғрисида кўпроқ маълумот олиш мумкин эди.»

Presentational section break

Нишон

СБУ ва Бабченко ўртасида шошилинчда учрашув бўлиб ўтди. Хавфсизлик хизмати ходимлари журналистга турли ҳужжатлар ва Тсймбалиукнинг Ҳерман билан суҳбати ёзувини берадилар.

Шу ерда россиялик журналистнинг ўлими кимларга ва нима учун керак бўлиб қолганини тушуниш учун унинг ўтмишдаги фаолиятига назар солиб ўтсак.

Бабченко 1990 йилларда Россия армиясида хизмат қилган. У Чечен урушида қатнашган, сўнг Грузия ва Украинадаги уруш тафсилотларини ёритувчи мухбирга айланади.

Arkady Babchenko posing in front of Georgian Army tank wreckage in Tskhinvali, South Ossetia - 2008

Сурат манбаси, Getty Images

Presentational white space

Россиянинг Украина шарқидаги беқарорликка бевосита таъсир ўтказиши ва Қримнинг аннекция қилинишига гувоҳ бўлган Бабченко тобора президент Путин сиёсатининг ашаддий танқидчисига айланиб боради.

«Путин ўз дунёсида яшайдиган ожиз диктатордан ўзга нарса эмас. У тарихан Россияга тегишли бўлган барча ерларни қайтадан бирлаштириб, Наполеонга айланишни истайди,» дейди у.

President Putin's inauguration ceremony, May 2018

Сурат манбаси, Reuters

Presentational white space

2017 йил бошларига келиб, матбуот ва ижтимоий тармоқлар фаолига айланган Бабченко кўплаб душманлар орттиради, турли таҳдидлар ола бошлайди.

Ҳаётидан хавотирланган журналист оиласи билан Россияни тарк этади. Аввалига Исроил, Чехия ва, ниҳоят, Украинадан қўним топади.

Бу ерда Россиядан қочиб кетган эски таниши Айдар Муждабаев Бабченкога АТР телеканалидан иш таклиф қилади.

Aider Muzhdabaev
Presentational white space

"Бабченко Жаҳон Чемпионатини бойкот қилишга чақираётган эди. У Россияга янада оғирроқ санкциялар қўйилиши, Путиннинг террорчи режими билан келишиш имконсиз эканлигини кўп таъкидларди," дейди Муждабаев.

Presentational section break

'Илонларни тутиш'

Бабченконинг рафиқаси Олга эри ўзига нисбатан уюштирилаётган суиқасд ва СБУ қандай қилиб бу суиқасдни саҳналаштираётганини тушунтиргандаги ҳолатини Би-би-сига сўзлаб берди.

"Буни эшитишим билан даҳшатга тушдим ва эрим, болаларим билан дуч келган томонга қочиб кетгим келди. Аркадийдан энди нима қилмоқчилигини сўрадим. У 'илонларни албатта қопқонга туширажаги'ни айтди," ҳикоя қилади Олга.

Olga Babchenko
Presentational white space

Кейинги бир неча ҳафта давомида Бабченко уйдан ташқарига чиқмасликка мажбур бўлди. У танишларига оёғини оғриётганини баҳона қиларди.

Ниҳоят, 29 май куни амалиёт бошланишига кўрсатма берилди.

Presentational section break

Сохта қотиллик

Presentational white space

Олексий Тсймбалиук:

"Ҳамма нарса жуда оддий эди. Мен овқатланиб, такси чақирдим ва Бабченкони ўлдиришга кетдим."

Presentational white space

Аркадий Бабченко:

"Гўёки кўп қон йўқотганлигимни кўрсатиш учун юзимни грим билан оқартиришди. Сўнг оғзимга чўчқа қони қуйишди.

Ўқ еган одамдек тиззам билан чўккалаб, оғзимдаги қонни сачратиш учун йўталдим."

Presentational white space

Олга Бабченко:

«Менинг вазифам имкон қадар жараёнга аралашмаслик эди. Шунчаки ҳозиргина эридан айрилган бева аёл рольини иложи борича табиий ижро этишни ўйлардим.»

Presentational white space

Олексий Тсймбалиук:

«Эшикни очганимда нимани кўрганимни биласизми? Бир эркак қонли кўлмакда қимирламай ётарди. Ҳаммаси табиий чиққан, гримчилар вазифасини аъло даражада бажарган эди.»

Presentational white space

Аркадий Бабченко:

«Мени кулдирманглар, мен ўлганман, дердим ётган жойимдан. Остимдаги қон борган сари қотиб борарди.»

Presentational white space

Тсймбалиук квартирани тарк этади, Олга полиция ва тез ёрдам чақиради.

Сўнг Бабченконинг танаси олиб кетилади. Унинг ортидан дўстлари фарёд чекиб қолади.

Presentational white space

Олга Бабченко:

"Айдар [Муждабаев] биринчи бўлиб етиб келди. Мен унинг олдида севимлисидан айрилган аёлдек йиғлашга мажбур бўлдим. Эркак кишининг бу қадар дод солганини кўрмаган эдим олдин. Унинг азобланишини кўриб, бор гапни айтгим келди, лекин ўзимни тийишга мажбур эдим."

Presentational white space
Presentational white space

Одамларнинг кузатувида бўлгани сабабли тез ёрдам ходимлари ўзини Бабченкони ҳаётини сақлаб қолишга уринаётгандек тутишга мажбур эди.

Кейинроқ унинг оламдан ўтгани эълон қилинди. Полиция бу хабарни тасдиқлади, ижтимоий тармоқларга Бабченконинг қонга беланиб ётган жасади суратлари сиздирилди.

Arkady Babchenko's faked murder - using pig's blood

Сурат манбаси, Ukrainian Security Service

Presentational white space

Унинг квартираси олдида журналистлар тўплана бошладилар.

Outside the Babchenkos' apartment

Сурат манбаси, Reuters

Presentational white space
Presentational section break

Морг

Морг (ўликхона)га олиб келинган Бабченко яна ҳаётга қайтди.

Presentational white space

Аркадий Бабченко:

"Бу ҳаётимнинг энг оғир онлари эди. Телевизор орқали қанчалик ажойиб инсон бўлганимни томоша қилиб ўтирардим. Қўшни хонада патологанатомлар ўликни ёрар эди."

Presentational white space

Бабченконинг ўлдириб кетилгани тўғрисидаги хабар дунёга яшин тезлигида тарқалди.

Ҳатто, Украина Бош вазири Володимир Гройсман бу ишда қўшни Россияни айблаб чиқди.

A flower is laid next to a photo of Arkady Babchenko

Сурат манбаси, EPA

Presentational white space
Presentational section break

Тўлов

Бу вақтда «қотил» Тсймбалиук Ҳерманга иш бажарилгани тўғрисида ҳисобот бераётган эди.

"Мен унга: 'Чувалчанг янчиб ташланди, янгиликларни кўр,' деб хабар ёздим."

Бир неча соатдан сўнг алоқага чиққан Ҳерман тўловнинг қолган қисмини эртага кўришиб, беришини айтади.

"Аввалига биз Борис Ҳерманни бироз вақт кузатиб туришни режалаштиргандик, аммо Бабченко иши биз кутгандан шов-шув бўлиб кетди. Шу сабабли тезда ҳаракат бошлашга қарор қилдик," ҳикоя қилади Васил Ҳристак.

Ҳерманнинг Италияга авиачипта олгани ҳақида маълумот келиб тушгандан сўнг СБУ уни ҳибсга олиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Arrest of Borys Herman

Сурат манбаси, Ukrainian Security Service

Presentational white space
Arrest of Borys Herman

Сурат манбаси, Ukrainian Security Service

Presentational white space
Presentational section break

Ҳақиқат

30 май 17.00 да толиққан ва ҳорғин Бабченко СБУ ташкиллаган матбуот анжуманида пайдо бўлиб, ҳаммани ҳайратга солди.

Babchenko's press conference, 30 May 2018

Сурат манбаси, Getty Images

Presentational white space

Ҳақиқат

30 май 17.00 да толиққан ва ҳорғин Бабченко СБУ ташкиллаган матбуот анжуманида пайдо бўлиб, ҳаммани ҳайратга солди.

Arkady Babchenko at his news conference

Сурат манбаси, Reuters

Presentational white space

Бабченко одамларни ташвишга қўйгани учун узр сўради.

"Бабченконинг тирик эканлигини эшитиб, йўлимда учраган майсазорга бориб, ётиб олдим. Икки соат атрофида осмонга тикилиб ётдим. Ўзимни енгил ҳис қилардим," дейди Айдар Муждабаев.

Кўплаб украиналиклар Бабченко ҳаётининг асраб қолинганини «ғалаба» сифатида эътироф этди.

ATR journalists react to Arkady Babchenko's reappearance, Kiev

Сурат манбаси, Reuters

Presentational white space
Arkady Babchenko is reunited with work colleagues

Сурат манбаси, Getty Images

Presentational white space
Michael Bociurkiw
Presentational white space

Рўйхат

«Ушбу амалиёт шарофати билан биз нишонда бўлган 47 шахснинг рўйхатини қўлга киритдик. Улар журналистлар, фаоллар ва Россия Федерацияси фуқаролари эди,» дейди Васил Ҳристак.

«Биз мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритаётган рус махсус хизматлари ҳақида кўп маълумотга эга бўлдик.»

СБУ бу рўйхат ва маълумотлар Ҳерманнинг қўл телефонидан топилганини айтади.

Рўйхатнинг биринчи қаторида турган инсон Бабченконинг бошлиғи - Айдар Муждабаев эди. Муждабаев ҳукумат томонидан таклиф қилинган кунлик қўриқловга зудлик билан рози бўлади.

Қизиғи, рўйхатда Россияга қизиқиши катта бўлмаган кўплаб украин журналистлари номи ҳам бор эди.

Рўйхатда исми келтирилган Сония Кошкин давлат томонидан таклиф қилинган муҳофазани рад этган.

Сониянинг ишонишича, рўйхатда келтирилган 47 исмнинг 17 таси Украина махфий хизматлари томонидан атайин қўшиб қўйилган.

«Ҳаммаси оддий - улар бизнинг қўрқувга тушишимизни исташади. Қўрқувга тушган инсон ҳамма нарсага рози бўлади,» дейди Сония.

СБУ эса рўйхатнинг ҳақиқийлигини иддао қилади.

Sonia Koshkin
Presentational white space

Россия алоқаси

Украин махфий хизматига кўра, бу ишга рус махсус хизматларининг алоқаси Вячеслав Пивоварник исмли шахс орқали фош этилган.

СБУ ҳозирда Россияда яшаётган асли украиналик Пивоварник айнан Ҳерманга топшириқлар, рўйхат ва пул бериб борган шахс эканлигини айтади.

Vyacheslav Pivovarnik

Сурат манбаси, Vyacheslav Pivovarnik's social media

Presentational white space

15 июнь куни Пивоварникнинг Украинада сиртдан айбланганлиги эълон қилинди. Би-би-си Пивоварник билан боғланишга муваффақ бўла олмади.

СБУ Бабченконинг сохта ўлимидан сўнг Пивоварник ва Ҳерман ўртасида Сигнал номли мессенжер орқали суҳбат бўлиб ўтганини маълум қилади. Улар тафсилотлар ва Тсймбалиукка берилиши лозим бўлган тўловни муҳокама қилганлар.

Presentational white space

Вячеслаш Пивоварник:

"Алкашга саломлар."

Presentational white space

Борис Ҳерман:

"Салом. Черков [Тсймбалиук назарда тутилмоқда] пулнинг қолган қисмини сўраяпти, лекин менда ҳеч вақо йўқ."

Presentational white space

Вячеслав Пивоварник:

«Қанча?»

Presentational white space

Борис Ҳерман:

«15 [$15,000 демоқчи].»

Presentational white space

Шу вақтга қадар бирор журналист Пивоварникни қидириб топишнинг уддасидан чиқа олмади. Шунинг учун ҳам ҳозир бор эътибор Борис Ҳерманга қаратилган.

Ҳерман эса ҳам рус, ҳам украин махфий хизматларига ишлашини даъво қилади. Унинг айтишича, бир вақтлар руҳоний бўлган Тсймбалиукнинг одам ўлдира олмаслигига ишонгани учун атайин уни танлаган.

Borys Herman in court

Сурат манбаси, EPA

Presentational white space

Ҳерман менинг нега Аркадий Бабченкони ўлдиришни истамаганлигингизни таъкидлаяпсиз, деган саволимга шундай жавоб берди:

"Аҳмоқ эмасманку. Уни ўлдириб менга нима зарил эди? Менинг ягона мақсадим рўйхатни қўлга киритиш бўлган, холос. Бу учун худди уни ўлдиришга ҳозирлик кўраётгандек тутишим керак эди ўзимни."

Бироқ Ҳерман Украина махфий хизматларига ҳам ишлашига бирор далил келтириб бера олмади.

Катта эҳтимол билан Россияда қолаётган Вячеслав Пивоварник эса бу ишга руслар аралашганини тасдиқлайдиган ягона далил бўлиб қолмоқда.

Presentational section break

Рус муносабати

Би-би-си Бабченко масаласи юзасидан Россия ҳукуматига изоҳлар сўраб, юзланди.

«Биринчи ҳаёлимга келган нарса унинг омон қолгани мўъжиза, зўр иш бўлди эди,» дейди Россия Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Мария Захарова.

Maria Zakharova

Сурат манбаси, Getty Images

Presentational white space

"Аммо Украина расмийлари нимага қўл уриб қўйганларини ўзлари яхши англармиканлар? Энди ҳеч ким шунга ўхшаш ҳолатларда на украиналикларга, на Украина ҳукуматига ишонмайди."

Киевда яшаётган бошқа россиялик диссидентларнинг ҳам нишонга олиниши ҳақида хавотирларчи?

"Бу беъманилик. Аҳмоқгарчилик," дейди Захарова.

"Россия давлатининг Аркадий Бабченкога бирор қизиқиши йўқ. У кенг дунёнинг озод инсони."

Presentational section break

Оқибат

Сохта ўлим саҳнасида иштирок этганларнинг ҳаёти энди олдингидек бўлмаслиги турган гап.

Тсймбалиук бу воқеа тўғрисида китоб ёзишни режалаштираётганини айтади.

Аркадий ва Олга эса Украинада яна ҳаётлари хавф остида қолишидан хавотирда.

Oleksiy Tsymbaliuk
Presentational white space

"The war in our country is not over," he says. "I'm not going to change anything in my life. I will return to war. To live. To work. To fight."

Arkady and Olga Babchenko may never feel secure in Ukraine again.

"I'm worried," Olga says. "I do not feel safe. At the moment, yes, we are in a safe place - but I do not feel safe. One day it will be necessary to venture outside our protected territory. What will happen in the future - we just don't know."

Arkady Babchenko, himself, still burns with indignation when pushed on the ethics of what he did.

Arkady Babchenko

Сурат манбаси, Reuters

Presentational white space

«Мен чуқур ташвишдаман,» дейди Олга. «Ўзимни хавфсиз ҳис қилолмаяпман. Келажакда нима бўлишини биз билмаймиз.»

Ёлғони учун ҳамон танқидларга учраётган Бабченко шундай дейди:

"Бу танқидларни ўринли қабул қиламан. Бироқ ахлоқ тўғрисида гапираётганларга айтар сўзим бор: Кимдир сизни ўлдириш учун пул тикса, нима қилар эдингиз? 'Бу журналистик этикага қарши,' деб ҳаётингизни сақлаб қолиш таклифини рад этармидингиз?"

"Агар мен шундай қилганимда нафақат ўзим, балки яна кўпларнинг умри хазон бўлар эди - чунки бу қотиллик тармоғи фош этилмай қолиб кетарди."

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek