Нега биз кам секс қилаяпмиз – Бунинг бешта сабабини биласизми?

Erkak va ayol

Сурат манбаси, iStock

    • Author, Саймон Копленд
    • Role, BBC Future
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 5 дақ

BBC Future шарҳловчиси фикрича, сўнгги ўн йилликларда Ғарб мамлакатларида ўртача инсоннинг жинсий фаоллиги сезиларли даражада камайган. Бунга замонавий жамиятни тобора қамраб олаётган хавотир ҳисси сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, бу ягона сабаб эмас.

Ҳозир инсоният тарихидаги энг кенг жинсий эркинлик даврида яшаяпмиз. Янги технологиялар илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган имкониятларни яратди – аср олдин на ҳомиладорликдан сақловчи воситалар, на танишув иловалари мавжуд эди.

Жинсий инқилоб аста-секин кўплаб ижтимоий меъёрлар ўзгаришига олиб келди. Натижада жамият гомосексуаллик, ажралиш, никоҳдан олдинги жинсий алоқа, ҳаттоки полиамория ва свингерлик каби муносабат шаклларига нисбатан бағрикенгроқ бўлди.

Шунга қарамай, парадоксал ҳолат юзага чиқди: бугун одамлар илгари бўлганига қараганда камроқ секс қилмоқда – бу факт бир қанча тадқиқотлар билан тасдиқланган.

Жорий йил март ойида америкалик тадқиқотчилар Жин Твенж, Райн Шерман ва Брук Уэллс "Archives of Sexual Behavior" журналида мақола эълон қилди. Унда айтилишича, 2010-йиллар бошида америкаликлар 1990-йиллар охирига нисбатан йилига ўртача тўққиз марта камроқ секс қилмоқда. Умуман олганда, бу 15 фоизлик пасайишни англатади.

Жинсий фаолликдаги бу пасайиш турли жинс, ирқ, миллат ва касб эгалари орасида деярли бир хил кузатилган. Айниқса, никоҳдаги жуфтликлар орасида бу ҳолат яққол кўзга ташланган.

Битта тадқиқот натижасига таяниб мутлақ хулоса чиқариб бўлмаса-да, бу тенденция сўнгги йилларда кучайгани аён.

2013-йилги "Жинсий муносабатлар ва турмуш тарзи бўйича миллий тадқиқот" (Natsal) шуни кўрсатдики: 16 ёшдан 44 ёшгача бўлган британияликлар ойига ўртача бештадан кам секс қилмоқда. 2000 йилдаги шунга ўхшаш тадқиқотда эса бу кўрсаткич эркаклар учун ойига 6,2, аёллар учун эса 6,3 марта бўлган.

Энг кескин ҳолат Японияда кузатилмоқда: бу ерда 16–25 ёшдаги аёлларнинг 46 фоизи ва эркакларнинг 25 фоизи умуман сексдан узоқ.

Албатта, бу ҳолатларга юзаки изоҳлар топиш мумкин. Аммо жинсий фаолликнинг бундай сезиларли камайгани сабаблари чуқурроқ таҳлилга арзийди.

1. Порнография

Биринчи сабаб – порнографиянинг янги технологиялар ёрдамида кенг оммалашгани. Ижтимоий тармоқлар эса бу контентнинг истеъмолчилари сонини янада оширди.

Порнография кўпчилик учун реал ҳаётдаги ctrc ўрнини босади ва бу ётоқдаги истакни сезиларли камайтиради. У, шунингдек, ctrcнинг ҳақиқий ҳаётга мос келмайдиган, идеализацияланган тасвирини яратиб, "жинсий анорексия" ва "порно билан боғлиқ жинсий дисфункция" каби муаммоларга олиб келиши мумкин.

Ayol va erkak to'shakda

Сурат манбаси, iStock

2011 йилда ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, порнографияни доимий равишда томоша қиладиган 28 минг италиялик эркакнинг аксарияти ҳар куни порнографик сайтларга киради. Тадқиқот муаллифи Карло Форест бу одатлар одамларни "шиддатли жинсий саҳналарга" ўргатиб қўйишини, натижада улар реал ҳаётда эрекция билан боғлиқ муаммоларга дуч келишини таъкидлайди.

Баъзи мутахассислар порнографияни мунтазам томоша қилиш доимий жинсий жуфт топиш имкониятини камайтиришини ҳам айтмоқда. Масалан, 2014 йилда Eastern Economic Journal журналида чоп этилган тадқиқот порнографияни томоша қилиш частотаси ва турмуш қуриш эҳтимоли ўртасида тескари боғлиқликни кўрсатган. Бу айниқса эркаклар орасида аниқроқ намоён бўлган.

2. Ижтимоий тармоқлар

Жинсий фаоллик пасайишига таъсир этаётган иккинчи муҳим омил – ижтимоий тармоқлар.

Авваллари тадқиқотчилар ётоқхонадаги телевизор жинсий ҳаётни сусайтиришини аниқлаган бўлса, бугун бу ролни "Facebook", "Instagram", "Twitter" каби платформалар эгаллаган.

Ижтимоий тармоқлар жинсий ҳамкор топишни қулайтирлаштириб ташлаган

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ижтимоий тармоқлар жинсий ҳамкор топишни қулайтирлаштириб ташлаган

Шунга қарамай, барча олимлар бу фикрга қўшилавермайди. 2015 йилда Sexual Medicine журналида чоп этилган, 280 эркак иштирок этган тадқиқотга кўра, ҳафтасига икки марта 40 дақиқа давомида порнография томоша қилиш жинсий истакни ошириши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар ҳам зиддиятли баҳоланмоқда. Ҳа, смартфонлар одамларнинг реал ҳаётдаги вақтини олади. Аммо Tinder ва Grindr каби танишув иловалари секс учун имконият кенгайтириш воситасига айланган.

Шундай қилиб, технологиялар жинсий ҳаётимизга шубҳасиз таъсир кўрсатган бўлса-да, уларни жинсий фаоллик пасайишидаги ягона омил деб бўлмайди.

3. Иш

Getty Images
Tadqiqotchilar, avvallari yotoqxonadagi televizor jinsiy hayotni susaytirishini aniqlagan bo‘lsa, bugun bu rolni "Facebook", "Instagram", "Twitter" kabi platformalar egallagan.
aymon Koplend
BBC Future (Batafsil: bbc.com/uzbek)

Либидонинг пасайишига сабаб бўлувчи яна бир омил – ишдаги зўриқиш, стресс ва чарчоқ. Аммо бу боғлиқлик ҳар доим ҳам аниқ эмас. 1998 йилда Жанет Гайд, Жон Деламатер ва Эрри Гюит томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари Journal of Family Psychology журналида чоп этилди. Унга кўра, ишлайдиган аёллар ва уй бекалари орасида жинсий фаоллик даражасида катта фарқ кузатилмаган. Ҳатто, фаол меҳнат ҳаёти кўпроқ секс билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги аниқланган.

Демак, иш бутунлай алоқасиз масала эмас. Муҳими – ишлаш миқдори эмас, балки сифатидир. Завқ келтирмайдиган ёки ҳаддан ташқари зўриқишли иш руҳий саломатликка салбий таъсир кўрсатади, бу эса жинсий ҳаётга ҳам тааллуқлидир.

4. Стресс

Сўнгги йилларда жинсий фаоллик камайиши ва сексдан қониқмасликнинг асосий сабаби сифатида тобора кўпроқ стресс тилга олинмоқда – бу ҳолат кўпинча ишдаги босим билан чамбарчас боғлиқ.

Масалан, 2010 йилда Цюрих университети олимлари Ги Боденманн бошчилигида олиб борилган тадқиқотда 103 нафар швейцариялик талаба қизнинг уч ой давомидаги ҳолати таҳлил қилинган. Тадқиқот иштирокчилари билдирганидек, стресс даражаси ошган сайин уларнинг жинсий фаоллиги ва жинсий ҳаётдан қониқиш даражаси пасайган.

Стресс турлича таъсир кўрсатади: у гормонал мувозанатни бузади, инсоннинг ўз танасига салбий муносабатини шакллантиради, оилавий муносабатларга бўлган ишончни сусайтиради, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликка мойилликни оширади. Буларнинг барчаси, албатта, жинсий ҳаётга салбий таъсир этади.

5. Замонавий ҳаётнинг ўзи

Жинсий ҳаётга таъсир қилувчи бошқа муҳим омиллар қаторида тадқиқотчилар руҳий саломатлик, фаровонлик ва бахт ҳиссини ажратиб кўрсатишади. Сўнгги йилларда Ғарб жамиятларида руҳий касалликлар, айниқса депрессия ва хавотир, авж олмоқда.

Кўплаб тадқиқотлар депрессия сексга эҳтиёжни пасайтиришини ва жинсий ҳаётдаги муаммоларни кучайтиришини кўрсатмоқда. Твенж, Шерман ва Уэллс ҳам ҳаётдан қониқиш даражаси тушиши билан жинсий фаолликнинг пасайиши ўртасида узвий боғлиқлик борлигини таъкидлайдилар.

odamlar

Сурат манбаси, iStock

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Доимий иш жойининг ёки ўз уйининг йўқлиги, глобал инқирозлар хавфи, шаҳарлардаги ижтимоий яккаланганлик ва ёлғизлик ҳисси одамларнинг руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шундай экан, жинсий фаоллик пасайишини замонавий ҳаётнинг умумий оқибати, дея баҳолаш мумкин.

Бу турли омиллар йиғиндисидир: стресс, ишдаги босим, умумий беқарорлик ҳисси, ва технологик тараққиётнинг инсон учун оқибатидир.

Айримлар, эҳтимол, бугунги жамиятдаги эркинлик даражасини ҳисобга олиб, жинсий фаоллик пасайишини ижобий ҳодиса деб баҳолаши мумкин. Бироқ секснинг инсон ҳаётидаги ўрни катта: у бахт, соғлиқ, руҳий барқарорлик ва шахсий фаровонлик билан чамбарчас боғлиқ. Энг муҳими – кўпчилик учун у завқ манбаидир.

Шу сабабли, дунё бўйлаб бу муаммони ҳал қилиш учун турли чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Масалан, жорий йил февраль ойида швед сиёсатчиси Пер-Эрик Мускос иш кунида секс учун ҳақ тўланадиган танаффус жорий қилишни таклиф қилди. Унга кўра, жуфтликлар орасидаги алоқа сусайиб кетгани сабабли, бу танаффус фойдали бўлади.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Японияда эса туғилиш даражаси кескин пасайиши ортидан кўплаб чоралар кўрилмоқда. Ҳукумат фарзандли бўлганларга моддий мукофот беради, корхоналар ходимларга оилавий ҳаёт учун кўпроқ вақт ажратишни тавсия қилади. Маҳаллий ҳокимиятлар эса кўп фарзандли оилаларга озиқ-овқат талонлари беради ва танишув хизматларини молиялаштиради.

Австралия ҳукумати ҳам шунга ўхшаш чораларни бир неча йиллардан бери амалга ошириб келмоқда.

Аммо бу ташаббуслар муаммонинг илдизига етиб бормайди. Чунки улар инсонларнинг жинсий фаоллигига бевосита таъсир қиладиган ҳаётдан қониқиш даражасини оширмайди.

Бу жуда мураккаб, кўп қиррали муаммо бўлиб, унинг ечими ҳам ҳар томонлама ёндашувни талаб қилади. Аввало, руҳий саломатликни мустаҳкамлаш лозим – айниқса, стресс ва ҳаётий барқарорлик етишмаслиги шароитида. Бу нафақат жинсий ҳаётга, балки умуман инсоннинг ҳолати ва фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади.