Ўзбек матбаачиларига текин маслаҳатлар

Тошкентда қайси ёқилғи қуйиш шохобчасига кирманг, шоввозлар қўлингизга дарров бир парча қоғозни тутқазишади. Бепул.
Унда турли хизматлар рекламаси жойлаштирилган.
Қоғознинг сифатига гап йўқ.
Шунча қоғозни чоп қилишга кетган меҳнатнинг ҳақини ким тўлар экан деган савол бирдан хаёлга келади.
Барча харажатлар шу реклама берувчилар ҳисобидан қопланиб кетар экан.

Бу ҳолатга қайта-қайта гувоҳ бўлавериб(ҳар гал бензин олганда), ўзимни узоқ ўйлантирган бир саволга жавоб топгандайман.
Яъни, шу "бир тийинга қиммат" газеталарни мажбурий обуна орқали эмас, шу йўл билан маркетинг қилиш мумкин-ку, ахир?!
Шунақа рекламаларни жойлаштириб бепулга тарқат! Олам, гулистон!
Жамиятдаги яна бир муаммога чек қўйилади.
Қолаверса, мактаб ўқитувчиларининг дуосига қоларди шуни йўлга қўйганлар.

Оқибатда, кейинги йил 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида Freedom House халқаро ташкилоти ўзининг янги йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги мажбурий обуна пунктини олиб ташлармиди?!
2015 йилги ҳисоботда ҳам Ўзбекистон яна рўйхатнинг энг охиридан - матбуотининг аҳволи энг ёмонларнинг ёмони қаторидан ўрин олди.
Яна бошқа бир муаммо, газеталарнинг аксарининг номи Лотин, ичи эса Кирилл алифбосида.
Шуни ҳам бир келишиб олса бўлармиди таҳририят аъзолари, а нима дейсиз?!
Мазмуни ҳақида тўхталмайман, ҳаммага маълум, сийқаси чиққан мавзу.
Мен таклиф қилган газета тарқатиш услуби аслида янги нарса эмас, буни барча ривожланган мамлакатларда қўллашади.

Метро, автобус бекатларида текинга тарқатишади.
Ўқиб тугатган инсон уни кейинги ўқувчига қолдиради.
Лекин, бошқа масала одамнинг бошини қотиради, бизда бундай услуб қанчалар ишлар экан?
Текин экан деб, сабзавот ва мева улгуржи бозорига ёки пистачи холанинг қўлига тўғридан-тўғри чиқиб кетмасмикан ўқувчини айланиб ўтган ҳолда?, "барибир ўқийдиган ҳеч нарса йўқ-ку," деб.
Ҳам Ўзбек матбуотининг, ҳам қоғоз ғамхўри
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio





























