BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Уруш вазири. Пентагон раҳбари ва Эрондаги операциянинг бош тарғиботчиси - Пит Хегсет ким?
Сўзларини танлаб ўтирмай гапирадиган АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Эрондаги урушнинг биринчи ойида дунёнинг асосий медиа шахсларидан бирига айланди. Уруш олиб бориш қоидаларини «сафсата» деб атаган Fox News собиқ телебошловчиси Пентагонга идорада катта ўзгаришлар қилиш ваъдаси билан келган. У «шиширилган аппарат», инклюзивлик сиёсати ва журналистларга қарши уруш эълон қилган. Бироқ, жамоатчилик хотирасида Эронга қарши уруши билан қоладиганга ўхшайди.
Эронда АҚШ қирувчи учоғи уриб туширилди. Бедарак учувчини топиш учун кураш кетмоқда - (Видео)
АҚШ F‑15Е қирувчи учоғи Эрон ҳавосида уриб туширилгач, қидирув-қутқарув гуруҳи унинг экипаж аъзоларидан бирини қутқарди, деб хабар беради Америка оммавий ахборот воситалари. Учоқдаги иккинчи экипаж аъзоси тақдири номаълум бўлиб қолмоқда, лекин CBS News расмийларга таяниб, қидирув давом этаётганини айтди. Эрон давлат телевидениеси учоқнинг баъзи қолдиқларни топганини даъво қилмоқда ва ҳозирда учоқ қолдиқларининг тасвирларини намойиш этмоқда. Эрон экипаж аъзосини қўлга олган кишига мукофот беришини айтган.
Сув ортиқ иқлим муаммоси эмас, Марказий Осиё учун хавфсизлик масаласи
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сув форуми экспертлари огоҳлантиришларича, сув бундан буён Марказий Осиё минтақаси учун ёлғиз иқлим муаммоси эмас, балки хавфсизлик масаласига айланади.
Ўзбекистон: Sabzi Миллий Банк билан судлашаяпти, Украина урушидаги иштирок учун 3 йиллик қамоқ, Starlink тақиқи ёмон қонунми?
Amsterdam & Partners LLP эълон қилган баёнотда айтилишича, SOLFY ва Ўзбекистон Миллий Банки ўртасида муҳокамалар давом этиб турган бир вақтда SOLFY Ўзбекистон бош директори Ҳасанов Ўктам тўсатдан ярим тунда ушланган.
Фаластинликлар Ғарбий Соҳилда яҳудий келгиндилар зўравонлиги кучайиб бораётганини айтмоқдалар
Эрон уруши бошланганидан кейин исроиллик яҳудий келгиндиларнинг Фаластин қишлоқларига ҳужумлари кучайгани кузатилмоқда.
Ўзбекистондаги норозилик турлари: дарахтга чиқиб олиш ё чиқинди ташлаш. Ҳамда Хоразмда қўлга олинган йирик онлайн фирибгарлар гуруҳи
Дарахтга чиқиш орқали Олий суд раиси билан учрашувга эришилди. Наманганда тўлиб кетган чиқиндиларга қарши норозиликнинг яна бир ғайриоддий тури қўлланди. Хоразмда онлайн фирибгарлар қўлга тушди.
Киберхавфсизлик мутахассиси: Ўзбекистонда маълумот асосан ичкаридан сиздирилади, соҳани эса органдан чиққанлар бошқаради
“Катта одамга тааллуқли хусусий банкнинг жуда катта лавозимли одамининг қўлида божхона базасидаги маълумотларни кўчада кўтариб юрганини кўрганман. Бу бутун Ўзбекистон божхонасига тааллуқли маълумот. Буни нима қиласиз десам, у дедики: “Буни ўрганиб чиқамиз, қайси фирма ё компаниянинг импорти ва экспорти, товар обороти қанча эканини кўрамиз, шунга қараб туриб, ҳеч нарсани билмагандек ўша фирмага мурожаат қиламиз ва яхши таклифлар қилиб ўзимизга оғдирамиз.”
Эрон уруши халқаро низолар бўйича меъёрлар остин-устун бўлганини кўрсатмоқда
АҚШнинг энергетика инфратузилмасига нисбатан таҳдидлари ва Эроннинг Форс кўрфазидаги қўшниларига қайтарган жавоб зарбалари вазиятнинг тубдан ўзгарганидан далолат беради.
Тошкентдаги баёнот, Бишкекдаги ҳибс ва Остонадаги "темир одамлар"
Эрон элчиси Тошкентда кимнинг ўлими ҳақидаги хабарларни "ёлғон" деб атади? Қирғизистоннинг собиқ хавфсизлик раҳбари нега ИИВга чақирилди ва унинг укаси нега қўлга олинди? Остонада ишлаб чиқариладиган роботлар маҳаллий тилни тушунадими?
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Дунё
Муҳаррир танлови
Эрон уруши: Ўзбекистон ҳаракатлари нимани англатади?
Эрон уруши манзарасида Ўзбекистон тутаётган йўл қанчалик хавфсиз ё мақсадли?
Ўзбекистон: Тошкент ҳокимини ўзбошимчаликда айблаяптилар
Фаоллар ва ишбилармонлар Тошкент шаҳри маъмуриятини Ўзбекистон Конституциясида белгиланган мулк дахлсизлиги бандини поймол этишда, ўзбошимчалик билан тадбиркорлар мол-мулкини вайрон этишда айбламоқдалар.
Трампнинг Эрон урушини тугатиш бўйича 15 бандли режаси қандай ва Теҳрон уни нега рад этмоқда?
Трамп Эронда “керакли одамлар” билан гаплашаётганини айтмоқда, аммо Теҳрон бундай музокаралар олиб борилмаётганини билдирмоқда.
Таниқли журналист ва сўз эркинлиги курашчиси Карим Баҳриев 64 ёшида вафот этди
Карим Баҳриев ўз ижодида ва сиёсий фаолиятида мунтазам равишда сўз эркинлигига урғу бериб келган. Айниқса, унинг 2000 йиллар бошида ёзган "Сўз эркинлиги ҳақида сўз" китоби ўз даври учун катта шов-шув бўлган эди.
Бу қўзиқоринни еган одамлар кўзига митти одамчалар кўринади, бу қандай сир?
Ҳар йили Хитойнинг Юннан вилоятидаги касалхона шифокорлари ғалати шикоятлар билан келган беморлар оқимига тайёр туради. Беморлар жуда ажабтовур аломатлар билан келади: улар кўзларига эшиклар тагидан ўтаётган, деворларда ўрмалаётган ва мебелларга ёпишиб олган митти, элфсимон жонзотлар кўринаётганини айтишади.
АЭС қурилиши: Қозоғистон учинчи шерик изламоқда, Ўзбекистон қурилишни бошлаб юборди
Марказий Осиёда Россия иштирокида АЭС қурилиши борасида икки муҳим хабар чиқди. Қозоғистон лойиҳага учинчи шерик излаётгани маълум бўлди. Ўзбекистон эса қўшимча келишув имзолаб, ишни бошлаб юборди.
Ўзбекистон: Кимсасиз Андижон адирини ёлғиз ўзи ўрмонга айлантираётган одам (Видео)
"Ўзбекистонга қайтиб келган пайтларимда ижтимоий тармоқларда минтақада сув танқислиги кучайиб бораётгани ҳақидаги маълумотларга кўп дуч келдим. Бу мавзу мени қизиқтира бошлади: Минтақамиз сув муаммосидан қандай чиқиши мумкин, Қирғизистон тоғларидаги музликлар нега тез эрияпти, келажакда иқлим қандай бўлади, олимлар қандай прогноз беряпти", — дейди Отабек Нуритдинов Би-би-си билан суҳбатда.
Янгиланмоқда. Эрон уруши: Трампнинг яна бир гапи бутун дунё бозорини ағдар-тўнтар қилди
23 март куни Вашингтонда тонг отиши билан Трамп Эрон билан яхши мулоқот қилгани ҳақида пост эълон қилгани яна нефт нархининг кескин тушиши, акцияларни юқорига сакраб кетишига сабаб бўлди.
Eronning bombardimon qilinishi butun dunyo bo‘ylab qanday aks sado berdi
Bu asosan ikki yetakchining istagi bilan boshlangan urush edimi? Uning mintaqa barqarorligi va global xavfsizlikka tahdidi qanday? Siyosiy o'yinlar, vayron bo'lgan shaharlar va jadal o'zgarib borayotgan dunyo iqtisodiyoti haqidagi to'liq tahlil bilan batafsil tanishib chiqing!
Сунъий идрок қандай қилиб Россия дезинформациясини янада қувватлантирмоқда?
Хавфсизлик экспертлари огоҳлантиришича, Ғарб ҳукуматлари онлайн дезинформацияга қарши самарали кураш олиб бориши учун етарли жиҳозларга эга эмас.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастурлар архиви Янги видеолар https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek






































































