Украина уруши: Россия қўшинлари сафида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп

- Author, Ольга Ившина*
- Role, Би-би-си
- Published
- Ўқилиш вақти: 4 дақ
Би-би-си ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли босқини давомида камида 3 589 нафар хорижлик Россия томонида жанг қилиб ҳалок бўлган. Улар орасида Собиқ Иттифоқ республикалари фуқароларидан энг кўп Ўзбекистон – 229 нафар, Тожикистон – 199 нафар ва Озарбайжондан – 108 нафар қурбон бор.
Россиянинг Украинага урушида шунингдек, Эквадор ва АҚШдан тортиб Ветнам ва Шри-Ланкагача бўлган давлатлар дохил 40 дан ортиқ мамлакат вакиллари ҳалок бўлгани аниқланган.
Би-би-си Рус хизматининг "Медиазона" мустақил нашри ва кўнгиллилар ёрдамида олиб бораётган Украина уруши қурбонларининг тасдиқланган рўйхатида ҳозирга қадар ҳаммаси бўлиб 233 033 исм қайд этилган.
Улардан 1 285 нафари хориж давлатлари фуқаролари.
2024 йили Украина Қуролли кучларининг Россиянинг Курск вилоятига қилган амалиёти давомида яна 2304 нафар Шимолий Кореялик аскар ҳалок бўлган.
Лекин Россия томонида урушга кириб, қурбон бўлган хорижликлар сони аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Би-би-си Рус хизмати қайд қилиб бораётган рўйхат фақатгина тасдиқланган манбалардан олинган маълумотларга асосланади ва Украина томони ёки Ғарб давлатлари жосуслик хизматлари маълумотлари назарга олинмаган.
Марказий Осиёликлар Россия армиясига қандай ёлланмоқда?

Украина урушида ҳалок бўлганлар ҳаёти ва келиб чиқишларини ўрганиш асосида уларнинг Россия кучлари сафига ёлланишларининг 3 асосий босқичини кўриш мумкин.
2022 йилнинг ўрталари ва 2023 йилнинг охирига қадар Россия томонидан жанг қилган хорижликларининг асосий қисмини қамоқхоналардан ёлланган маҳбуслар ташкил қилишган. Маҳбусларга 6 ёки 12 ой урушда иштирок этишлари эвазига қамоқдан озод этиш таклиф қилинган. Маҳбусларни ёллан билан дастлаб «Вагнер» гуруҳи, кейинчалик эса Россия Мудофаа вазирлиги шуғулланган.
Бу босқичда асосан Собиқ Иттифоқ давлатларидан бўлган маҳбуслар, хусусан Ўзбекистон дохил Марказий Осиё давлатларидан бўлганлар ёлланган. Масалан, қурбон бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ярмидан кўпи айнан колониялардан урушга кетганлардир.
Хорижликларни урушга ёллашнинг иккинчи босиқичи 2024 йил бошидан 2025- йил ўрталарига қадар муддатни ўз ичига олади.
2024- йил бошида Россия ҳукумати Мудофаа вазирлиги билан контракт имзолаганлар учун молия пулини анчайин оширди. Айнан шу вақта Куба, Непал, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Яман каби узоқ хориж давлатларидан кўнгиллиалрни ёллаш фаоллашди.
Уларнинг аксарини айнан катта тўловлар қизиқтирган. Улардан баъзилари жабҳага киришларини билиб, онгли тарзда контаркт имзолашган. Бошқалари эса Россияга қурилишда ишлаш ёки ўқишга кетяпмиз, деб алданиб урушга юборилган.
Инсон ҳақлари фаолларига кўра, 2025- йил ўрталаридан бошлаб Россияга ишлаш учун келган собиқ Иттифоқ давлатларидан меҳнат муҳожирларига босимнинг ошгани кузатилган.
Уларга Россияга кириш тақиқи ёки эктрадиция ҳақидаги қарорни бекор қилиш, шунингдек, фуқаролик олишни тезлаштириш ваъдадари билан урушда иштирок этиш йўлида босим ўтказилиш ҳоллари кўпайган.
Адвокатлар меҳнат муҳожирларини дўқ-пўписалар билан Мудофаа вазирлиги билан контракт имзолашга мажбурланганлри ҳолларини қайд қилишган.
Reuters агентлиги ва Иносн ҳақлари бўйича халқаро федерация ўтказган тадқиқот натижасига кўра, охирги вақтларда яшаш даражаси паст бўлган Африка давлатларидан Россия қуролли кучлар таркибига ёллаш уринишлари фаоллашган.
Россия кучлари таркибида қанча хорижлик бор?

НАТО тахминларига кўра, Россия Қуролли кучлари таркибида 44 мамлакатдан тахминан 24 минг ёлланган аскар бор. Бу ҳақда Би-би-сига Анқарадаги июл ойида бўлиб ўтган НАТО саммитида ташкилотининг юқори лавозимли расмийси айтган.
Уларнинг аксарини Африка давлатларидан бўлган аскарлар ташкил қилади.

Угандалик 45 ёшли Эдсон Камвесигие жаҳоннинг қатор нотинч давлатларида аввал ҳам ишлаганди.
Хотинининг журналистларга айтишича, 2000- йилларда Ироқ ва Афғонистонда қўриқчи бўлиб ишлаган. Аммо уруш амалиётларида иштирок этиш тажрибаси йўқ эди.
Uganda Radio Network маълумотларига кўра, 2004- йилдан 2021- йилга қадар 30 мингга қадар угандалик Ироқдаги АҚШ га тегишли объектларда қўриқчи бўлиб ишлашган.
Аммо Ироқ ва Афғонистондан Америка қўшинлари чиқарилганидан сўнг хориждаги яхши маош тўловчи шартномалар тугаган ва улар уйга қайтишган. Шу жумладан Эдсон ҳам.
Уйга қайтган Эдсон таксичи бўлиб ишлаб кўрди. Фермерлик ҳам қилди. Аммо оилани боқиш учун пул етарли эмасди.
2025 йил декабрида у хотинига Россияга қўриқчи бўлиб ишлашга кетаётганини айтди.
Аммо етиб келгач вазият ўзгача эканлиги ойдинлашди. 16 декабр куни хотинига телефон қилиб жабҳага кетаётганини айтди.
Бир ҳафта ўтмай Украинанинг Харков вилоятидаги Купянск яқинида ҳалок бўлди.
Хотини ҳануз жасадини ватанга қайтариб, дафн қилишга умид қилмоқда. Аммо расмийларп бу битлдан шуғулланишни исташмайди.
Россия кучлари таркибида Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар орасида энг кўп Шимолий Кореяликлардир. Аммо бошқа давлат вакилларидан фарқли ўлароқ Шимолий Кореяликлар Россия билан имзоланган махсус шартнома асосида жангларда ошкор иштирок этишган.
Россия тарафида курашган украиналиклар
Би-би-си рўйхатида Россия кучлари таркибида жангга кириб ҳалок бўлган 25 нафар Украина фуқароси ҳам бор. Булар Россия уруши бошланган вақтда яшаш жойлари Украинага тегишли ҳудудларда қайд этилган шахслардир.
Уларнинг аксари ҳам урушга қамоқхоналардан ёлланишган. Россия томонидан курашиб ҳалок бўлган Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари дан бўлганлар Би-би-си томонидан алоҳида рўйхатга киритилган.
233 мингдан ортиқ ҳалок бўлганлар рўйхатида хорижий фуқаролар сони ҳаммаси бўлиб 2% дан камроқни ташкил қилади.




























