Янгиланди - Эрон: 800 га яқин одам нобуд бўлди. Теҳронда ҳозир вазият қандай? (Видео)

АҚШ-Исроил ҳужумларида вайрон бўлган Теҳрондаги полиция биноси

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, АҚШ-Исроил ҳужумларида вайрон бўлган Теҳрондаги полиция биноси
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Исроил армияси Эрон раҳбариятининг қароргоҳига ҳаво зарбасини берганини айтмоқда.

Телеграмдаги баёнотида Исроил Мудофаа кучлари Эрон Президентининг идораси ва Олий миллий хавфсизлик кенгаши биноларига «қатор бомбалар» ташланганини билдирди.

У, шунингдек, ҳарбий машғулотлар муассасаси ва «режимга оид қўшимча инфратузилма»га ҳам ҳужум қилинганини айтди.

Исроилга кўра, Эрон Раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий шу мажмуада ишлаган. Хоманаий дам олиш кунларида ўзи яшовчи мажмуада АҚШ-Исроил зарбалари билан ўлдирилганди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Талафотлар

Эрон ҳукумати АҚШ-Исроил ҳужумларининг Минабдаги қизлар мактабига қилган ҳужумида 153 одам ҳалок бўлганини айтган

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Эрон ҳукумати АҚШ-Исроил ҳужумларининг Минабдаги қизлар мактабига қилган ҳужумида 153 одам ҳалок бўлганини айтган

Эрон Қизил ярим ой жамиятига кўра, шанба кунининг ўзида Эронга Исроил ва АҚШ томонидан ёғдирилган бомбаларда 787 одам ҳалок бўлган.

АҚШда жойлашган Эрон инсон ҳуқуқлари фаоллари ташкилотига кўра, 742 оддий фуқаро нобуд бўлган. Улар орасида 176 бола ҳам бор.

Душанба куни Эрон парламентининг Тиббиёт комиссияси аъзоси Фотима Муҳаммадбейги Исроил ва АҚШ атайин тўққизта касалхонани ҳам нишонга олганини айтган.

Исроил Теҳрондаги Ганди касалхонасига ҳужум қилгани ҳақидаги даъволарга жавоб берар экан, ҳужум касалхонанини нишонга олганини рад этди.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

BBC АҚШ Марказий қўмондонлигидан бу борада изоҳ сўради.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг бугунги баёнотида айни касалхонага АҚШ ва Исроил бирга ҳужум қилгани айтилади.

Теҳрондаги вазият

BBC мухбири гаплашган теҳронликлар, ҳужумлар ҳақида гап кетганда, сешанба куни Теҳроннинг баъзи қисмлари душанбадагига қараганда тинчроқ бўлганини айтишган.

Аммо, баъзи одамлар уруш давом этиши билан озиқ-овқат ва хизматлар нархлари ошиб кетишидан хавотирдалар.

«Озиқ-овқатни ғамлаб қўйишимиз керак, чунки бу уруш қанча давом этишини билмаймиз. Энг керакли маҳсулотлар ҳам етмай қолишидан қўрқяпмиз», - дейди бир теҳронлик.

Бошқасининг айтишича, нархлар аллақачон ошган, масалан картошка нархи.

Интернет узиб қўйилаётгани туфайли Эрон ичида нималар бўлаётгани борасида аниқ маълумотни олиш қийин. BBC ора-орада интернетга боғлана олган одамлар билан гаплашишга муваффақ бўлди.

Исроил Теҳрон ва Байрутга яна ҳужум қилди, Саудия иккита дрон ҳужумига учради; Эрон раҳбарияти қандай тузилган?

Байрутда портлашлар юз берган

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Байрутда портлашлар юз берган

Исроил мудофаа кучлари Теҳрон ва Ливан пойтахти Байрутга яна зарбалар берганини тасдиқлади. Ўз баёнотида у «ҳарбий нишонларга» ҳужум қилинганини айтди.

Армия воизига кўра, «ҳаво зарбаларининг йирик тўлқини» амалга оширилмоқда.

Исроил бироз аввал Байрутнинг жанубида ва яқин атрофдаги қишлоқларда яшовчи аҳолига ҳудудни тарк этишни айтган. У Эронга алоқадор Ҳизбуллоҳ гуруҳининг қўмондонлик марказлари ва омборхоналарини йўқ қилишга киришганини билдирди.

Исроил Мудофаа вазири Исраел Катцнинг баёнотида айтилишича, Бош вазир Бенямин Нетаняху "келажакда Исроил чегарасидаги мавзеларга ўт очилишини бартараф қилиш учун Ливанга қўшинлар киритилади ва қўшимча стратегик ҳудудлар эгаллаб олинади".

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги эса пойтахт Риёддаги АҚШ элчихонаси, илк чамаларга кўра, иккита дрон ҳужумига учраганини айтди.

Х да қўйган баёнотида вазирлик «бинога кичик шикаст» етказилгани ва «чекланган ёнғин» келиб чиққанини билдирди.

BBC Verify Саудиядаги нефтни қайта ишлаб чиқариш заводига шикаст етказилганини тасдиқлади

Сурат манбаси, VANTOR

Сурат тагсўзи, BBC Verify Саудиядаги нефтни қайта ишлаб чиқариш заводига шикаст етказилганини тасдиқлади

Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонаси Жидда, Риёд ва Даҳрандаги бошпаналарини эълон қилди ва ҳудуддаги ҳарбий иншоотларига сафарларни чеклашини айтди.

Айни дамда Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасининг бош қўмондонлик қароргоҳини вайрон қилгани ҳақида хабарлар чиқмоқда.

Фарс агентлиги чоп қилган видеода йироқдаги нишонларга ракеталар урилиб портлаётгани кўринади.

Агентлик хабарига кўра, Эрон Инқилоб қўриқчилари Баҳрайннинг Шайҳ Исо ҳудудидаги АҚШ қўмондонлигини йўқ қилган ва ёқилғи танкерларини портлатган.

АҚШ ҳали бу хабарга муносабат билдирмади.

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ бошқарувчи денгиз кучлари базасидан тутун бурқсиб чиқаётгани кўринганди.

АҚШ-Исроил зарбаларидан шикаст етган Эрондаги Мотаҳари касалхонаси

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, АҚШ-Исроил зарбаларидан шикаст етган Эрондаги Мотаҳари касалхонаси

Эронга қарши ҳужумлар мақсадини изоҳлаган АҚШ Ташқи ишлар вазири Марко Рубионинг айтишича, Вашингтон шанба куни Исроил Эронга ҳужум қилмоқчи бўлганини билгач, биринчи бўлиб ҳужум қилган ва бу билан Эроннинг АҚШ базаларига жавобан зарба беришининг олдини олган.

«Мен тактикаларимизнинг тафсилотини фош қилмоқчи эмасман, лекин АҚШ армиясининг энг кучли зарбалари ҳали қилингани йўқ», - деди у.

Британиянинг The Sun газетасига гапирган АҚШ Президенти Доналд Трамп Бош вазир Кийр Стармерни америкаликларга ёрдам бермасликда айблаган.

Унинг айтишича, Британия бош вазири «ёрдам бермади. Бунга бир кун гувоҳ бўламан деб ўйламагандим. Буни Британиядан кўраман деб ўйламагандим».

Trump and Starmer
Reuters
Buni Britaniyadan ko'raman, deb o'ylamagandim. Aloqalar endi avvalgidek emasligini ko'rish qayg'uli.
Donald Tramp
AQSh prezidenti

"Алоқалар энди аввалгидек эмаслигини кўриш жуда қайғули», - дея қўшимча қилди у.

Душанба куни парламентдаги чиқишида Британия бош вазири ўз ҳукумати «ҳаводан режимни ўзгартириш»га ишонмаслигини айтган.

Британия аввалига Эронга қарши ҳужумлар учун АҚШга ўз базаларини очиб бермади, бироқ сўнгра Эронга қарши «мудофаа зарбалари» учун уларни очди.

Трампнинг The Sun га айтишича, Франция ва бошқалар АҚШга ёрдам беряпти, аммо Британия «бошқаларда анча фарқли ўзини тутяпти».

Яқин Шарқдаги вазият тафсилотларини янгилашда давом этамиз.

Эрон режими қанчалар мустаҳкам?

АҚШ ва Исроилнинг қўшма ҳаво ҳужумлари натижасида Эрон Олий раҳбари Али Хоменеийнинг ўлдирилиши Ислом Республикасини 1979 йилдан бери энг қалтис вазиятга юзлаштирди. Вашингтон «кескин зарба» деб атаган ушбу амалиёт Эроннинг ҳарбий ва сиёсий раҳбариятини, шунингдек, унинг қўмондонлик тизимини фалаж қилишни кўзлаган.

Шанба оқшомига келиб, Хоменеийнинг ўлими ҳақидаги хабарлар тарқалди ва бу Эроннинг йирик шаҳарларида ҳамда хориждаги эронликлар орасида байрам қилинишига сабаб бўлди. Кўпчилик учун Олий раҳбарнинг йўқ қилиниши йиллар давомида фуқаролик қаршилиги эриша олмаган тарихий ўзгаришлар учун йўл очилишини англатади.

АҚШ президенти Доналд Трамп эронликларни фурсатдан фойдаланиб "ҳукуматни қўлга олишга" чақирган бўлса, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳу режим алмашинуви ҳам исталган, ҳам амалга ошиши мумкин бўлган мақсад эканини таъкидлади.

Эрон раҳбарлик тузилмаси

Янги раҳбар қандай сайланади?

Эрон конституциясига кўра, янги Олий раҳбарни сайлаш ваколати 88 нафар диний уламодан иборат Экспертлар кенгашига тегишли. Бироқ, барча номзодлар аввал "Посбонлар кенгаши" (Шуройи нигаҳбон) томонидан тасдиқланиши керак. Бу кенгаш аъзоларининг ярми бевосита Олий раҳбар томонидан тайинланишини ҳисобга олсак, Хоменеий ўз ворисини танлаш жараёнига ҳали ҳаётлигидаёқ катта таъсир ўтказиб келган.

Ҳозиргача маълум бўлгани бу - Эрон давлат телевидениеси Хоменеийнинг ўлимини расман тасдиқлагани ва уч кишидан иборат вақтинчалик кенгаш ижро этувчи ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилганидир.

Ворислар ким бўлиши мумкин?

Асосий номзод сифатида Хоменеийнинг тўнғич ўғли Мужтабо тилга олинмоқда. Аммо сўнгги ҳужумларда Инқилоб қўриқчилари корпусининг (ИҲҚК) кўплаб нуфузли қўмондонлари ҳалок бўлгани сабабли, ички кучлар мувозанати ўзгарган бўлиши мумкин. 1989 йилда Хоменеийнинг ўзи ҳам кутилмаганда раҳбарликка келганини эсласак, сайлов натижалари яна прогнозларни инкор этиши мумкин.

Ҳарбий вазият ва қасос

Ҳарбий жиҳатдан Эрон оғир зарбага учради - қўмондонлик марказлари ва раҳбарият тизими зарар кўрган. Шунга қарамай, Теҳрон жавоб қайтариш салоҳиятини сақлаб қолган. Ҳужумларнинг дастлабки икки кунида АҚШнинг Араб давлатларидаги базалари ва Исроилдаги нишонларга ракета зарбалари берилди. Шунингдек, Дубай ва Қувайтдаги фуқаролик объектлари ҳам нишонга олинди, бу эса низо географияси кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Келаси бир неча кун Ислом Республикаси ўз олий раҳбарисиз жипсликни сақлаб қола оладими ёки тизим бутунлай инқирозга юз тутадими, деган саволга ойдинлик киритади.